АсосийJinoyat

Наманганда адвокат 8 минг доллар пора олган вақтида "тузоқ"қа тушди

'Наманганда адвокат 8 минг доллар пора олган вақтида "тузоқ"қа тушди'ning rasmi

Наманганда адвокат 8 минг доллар пора олган вақтида "тузоқ"қа тушди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Наманган шаҳридаги адвокатлар ҳайъати адвокати вилоят ИИБ томонидан ЖКнинг 168 ва бошқа моддалари билан қўзғатилиб, ҳозирда ЖИБ Наманган шаҳар судида кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан суд органларидаги танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига "ёрдам" бермоқчи бўлган. 

Эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 8 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Таъкидлаш лозимки, адвокат муқаддам ЖКнинг 25,97-моддаси билан судланган шахс ҳисобланади.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бошқа янгиликлар