АсосийJamiyat

1 июлдан айрим поездлар чипталари нархи 25 фоизга ошади

'1 июлдан айрим поездлар чипталари нархи 25 фоизга ошади'ning rasmi

1 июлдан маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлар — "Насаф", "Шарқ", "Ўзбекистон" поездлари чипта нархларининг тариф қисми 25 фоизга оширилади. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Нархлар оширилиши "йўловчи поездларда қўшимча сервис хизматларини жорий этиш, уларни янада ривожлантириш, йўловчи вагон паркларини янгилаш, модернизация қилиш, янги электропоездларни харид қилиш, вокзалларни замон талабларига мослаштириш" билан изоҳланган.

Масалан, 12, 4-сонли Тошкент — Қарши йўналиши аввалги нархлари эконом — 150 600, бизнес 218 244 сўм бўлса, янги нархда эконом — 178 250, бизнес — 262 805 сўмни ташкил қилади, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар