Тошкент шаҳри Яккасарой туманида «Lacetti» русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 12 июнь куни соат 14:18 да Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида «Lacetti» русумли автомобилда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида, шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:23 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:25 да ўчирилган.
Қўшимча қилинишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.