АсосийSiyosat
13.06.2024 17:33
914

Тошкент шаҳри ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

'Тошкент шаҳри ҳокимига икки ўринбосар тайинланди'ning rasmi

Бахтиёр Хайдаров ва Санжар Таджиев Тошкент шаҳри ҳокимига ўринбосарлар этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бахтиёр Халимович Хайдаров ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлди. У 1989 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. 2010 йилда Тошкент молия институтининг бакалавриат, 2012 йилда магистратура босқичларини тамомлаган.

Шу кунга қадар у Президент администрацияси Ижтимоий соҳада муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

2019 йилдан буён пойтахт ҳокимининг биринчи ўринбосари Хотамбек Шокиров бўлган.

Санжар Шуҳратович Таджиев эса шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Таджиев 1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Тошкент давлат Шарқшунослик институтининг бакалавриат, 2006 йилда магистратура босқичларида тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2003 йилда бошлаган, Тошкент шаҳри Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган Шу кунга қадар The Mob МЧЖда бош директор лавозимида ишлаган.

Июнь ойи бошида шаҳар ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Фахриддин Давруков эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар