1

Ҳиндистон авиакомпанияси Тошкентга парвозлар сонини кўпайтиради

ЖАМИЯТ 14.06.2024, 21:28
Ҳиндистон авиакомпанияси Тошкентга парвозлар сонини кўпайтиради

17 августдан бошлаб Ҳиндистоннинг "IndiGo" авиакомпанияси Деҳли-Тошкент-Деҳли йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновлари сонини ҳафтасига тўрт мартадан етти мартагача оширмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар берди.

Парвозлар ҳар куни Airbus 320 русумидаги самолётларда амалга оширилади.

Қайд этилишича, "IndiGo" авиакомпанияси 2023 йил 22 сентябрдан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлаган. Бунга қадар Ҳиндистон авиакомпанияси душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари парвозларни амалга оширади.

"IndiGo" - бош қароргоҳи Гургаонда (Ҳиндистон) жойлашган ҳинд хусусий арзон авиакомпанияси. Компания доимий рейслар ва самолётлар сони бўйича мамлакатдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1