АҚШ давлат департаменти уч нафар ўзбекистонликни ИШИДга алоқадорлар рўйхатига қўшди. Улар АҚШ Туркия билан ҳамкорлигида ИШИДга алоқадор “қора рўйхат”га қўшилди.
Жумладан, Муҳаммадюсуф Алишер ўғли Мирзоев — 2023 йилда ИШИД билан боғлиқ “ҳарбий” ўқув лагерини ташкил этиш ишларида иштирок этган.
Муҳаммад Иброҳимжон Ниёзов — ИШИД аъзоларига маъмурий ва логистик ёрдам кўрсатган.
Олимхон Маҳмуджон ўғли Исмоилов — ИШИД билан боғлиқ контрабанда тармоғи аъзоси.
Мазкур шахсларнинг АҚШдаги ёки АҚШ фуқаролари назоратидаги барча мулклари ва мол-мулк манфаатлари блокланади. Улар билан муайян операцияларни амалга оширган ҳар қандай АҚШ ёки хорижлик фуқаролар санкцияга учраши мумкин.