1

Германиядан депортация қилингани афғонлар аввал Ўзбекистонда келтирилади

ДУНЁ 17.06.2024, 15:47
Германиядан депортация қилингани афғонлар аввал Ўзбекистонда келтирилади

Германия ҳукумати Ўзбекистон масъуллари билан мамлакатдан мажбуран чиқариб юбориладиган афғонлар масаласида музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда “Der Spiegel” нашри хабар берди.

Хабарга кўра, жорий йил май ойида Германия ички ишлар вазирлиги делегацияси Тошкентга музокара учун келган. Расмий Берлин депортация қилиниши лозим бўлган афғонларни аввал Тошкентга юбориб, сўнгра хусусий авиаширкат учоқларида Кобулга жўнатиш ниятида.

Афғон қочқинларини мажбуран ватанига қайтариш амалиётида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилинаётгани сабаби Германия ҳукуматининг Толибон маъмурияти билан тўғридан-тўғри мулоқотдан қочаётганидир. Ўзбекистон ҳукумати билан бу борадаги музокараларга Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезер бошчилик қилмоқда.

Олмон матбуотига кўра, расмий Тошкент Берлин ташаббусини қўллаб-қувватлаган. Бунинг эвазига Германиядан Ўзбекистон фуқаролари учун меҳнат муҳожирлигини қулайлаштирувчи битим тузиш талаб қилинган.

Германия делегацияси Тошкентда май ойида ўтказилган музокараларни конструктив деб баҳолагани айтилмоқда

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1