1

Тошкентдан Бўстонлиққа олиб борувчи йўлда янги туннель очилди

ЖАМИЯТ 18.06.2024, 10:50
Тошкентдан Бўстонлиққа олиб борувчи йўлда янги туннель очилди

Тошкентдан Бўстонлиққа олиб борувчи йўлда янги туннель очилди. Бу ҳақда ИИВ ЖХД хабар қилди. 

Тошкент шаҳридан Бўстонлиққа “Янги Ўзбекистон” йўли томондан боришда ва қайтишда янги қўшимча тармоқ йўлларидаги қурилишнинг биринчи босқичи тугалланди. Энди Чорвоқ сув омбори томон кетаётган ҳайдовчилар чорраҳада тирбандликда туришлари шарт эмас.

Туннелдан ўтиш учун йўлдан ўнгга қараб кетиш керак.

Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун 4R12 йўлидан Янги Ўзбекистон кўчасига чиқиш ташкил этилди.

Туннел орқали оғир автомашиналар ва хавфли юк ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади. Улар чорраҳадан ўтишлари керак.


 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1