1

Хоразмда бозор ёниб кетди

ЖАМИЯТ 18.06.2024, 13:57
Хоразмда бозор ёниб кетди

Бугун, 18 июн куни соат 02:30 да Ҳазорасп тумани “Боғдор” МФЙ ҳудудида жойлашган “Ҳазорасп универсал савдо комплекси”АЖ ҳудудида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Бу ҳақда Хоразм вилояти ФВБ хабар қилди.

Хабарга асосан  ёнғин-қутқарувчилар соат 02:35 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 04:04 да тўлиқ бартараф қилинган. Ёнғин-қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин майдонини бошқа дўконларга ўтиб, кенгайиши ва савдо комплекси ҳудудининг 4200 кв.м майдони сақлаб қолинган. 

Ёнғин натижасида 300 кв.м майдонда аралаш турдаги моллар савдо дўконлари ёниб зарарланган.

Ёнғиннинг юзага келиш сабаби ҳамда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Воқеа жойига вилоят ФВБ, ИИБ бошлиқлари ҳамда туман ҳокими чиққан.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1