АсосийJamiyat

Сирдарёда Nexia каналга қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

'Сирдарёда Nexia каналга қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида Nexia-2 Жанубий Мирзачўл каналига қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди. 

Маълум бўлишича,  17 июнь куни соат 13:00 ларда ҳайдовчи автомашинани кўприкдан олиб ўтиш чоғида бошқарувни йўқотган ва автомобиль чап йўналишдаги кўприк тўсинларини бузиб ўтиб, каналга қулаган. Бу ҳақда Вилоят ИИБ матбуот хизматининг хабар қилди.

Оқибатда ҳайдовчи ва тўрт нафар йўловчи чўкиб кетган.

Сирдарё вилояти Фавқулодда қутқарув гуруҳи ғаввослари томонидан олиб борилган тезкор қутқарув ишлари давомида ҳайдовчи ва уч нафар йўловчининг жасадлари ҳамда Nexia-2 русумли автомашина топилиб, сувдан олиб чиқилган.

Ҳозирда автомашинада бўлган яна бир йўловчини қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар