АсосийЖАМИЯТ

Қирғизистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

11 июнь куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди. Бу ҳақда ФВВ Се...

11 июнь куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар бермоқда.

Ер силкиниши Тошкент вақти билан 17:09 да рўй берган. Унинг координаталари: 41,58 градус шимолий кенглик; 71,21 градус шарқий узунлик. Магнитуда — 4,2. Чуқурлик — 10 км. Эпицентр — Тошкентдан 170 км жануби-ғарбда.

Ҳодиса кучи Наманган вилоятидаги туманларда, жумладан, Янгиқўрғон (2−3 балл), Косонсой ва Чуст туманларида (2 балл) сезилди.

Шу вақтда Тошкент шаҳри аҳолиси ҳам ер силкинишини сезгани ҳақида хабарлар берди.

    Бошқа янгиликлар