АсосийJamiyat

Наманганда сел вақтида 2 қизни девор босиб қолди

'Наманганда сел вақтида 2 қизни девор босиб қолди'ning rasmi

Наманган вилояти Чуст туманида 17 июнь куни кузатилган сел оқибатида девор қулаб, 2 қизни босиб қолди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг darakchi.uz’га маълум қилди.

Маълум қилинишича, қизларнинг бири вафот этган.

Қайд этилишича, соат 16:00 да туманнинг “Тоймособод”МФЙ Камарбаста кўчасида қизлар — 14 ёшли З.Ю. ва 16 ёшли К.Ю. дарвозахонага кираётган ёмғир сувини тўсиш мақсадида девор олдига борган. Шу вақтда уй девори таг қисми билан уларнинг устига қулаб тушган.14 ёшли З.Ю. воқеа жойида ҳалок бўлган, К.Ю. эса жароҳат олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Марҳумада қўшма шикастлар, калла мия, бўйин, кўкрак қафаси, қорин, чаноқ шикастлари борлиги, калла гумбаз, пешана тепа, ўнг чакка суяк синиқлари калла асосига ўтиши, мия мажағланиши, бўйин ва кўкрак умуртқалари кўплаб синиши, чап томондан кўплаб қовурғалар синиши, ўпкалар ва юракнинг кўкрак қафасидан пастга чиқиб қолиши каби жароҳатлар аниқланган.

Шунингдек, жароҳат олган К.Ю.нинг танасида қўшма шикаст, чаноқ суяклари, ўнг болдир суяклари силжиган синиши, тананинг кўплаб шилинмалари борлиги, ҳолати эса оғир экани кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар