АсосийJamiyat

Фарғонада 1780 та хонадонга иссиқлик энергияси етказиб берилмаганлиги аниқланди

'Фарғонада 1780 та хонадонга иссиқлик энергияси етказиб берилмаганлиги аниқланди'ning rasmi

Кўп қаватли уйларда яшовчилар учунйилнинг ҳамма фаслида иссиқлик манбаига эҳтиёж бўлади. Аммо баъзи уйлар, хонадонлар иссиқлик суви билан етарли таъминланмаслиги оқибатда айниқса қиш мавсумларида иситиш тизимлари умуман ишламайди, рўзғорда фойдаланишда эса иссиқ сув  ўрнига совуқ сув келади. Аммо буҳолатлар инобатга олинмай хизмат кўрсатувчи корхона томонидан аҳолига асоссиз қарздорликлар қўйилади. 

Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро О.Х хонадонига асоссиз қарздорлик ҳисобланганлиги юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилади. Мазкур мурожаатга асосан ҳудудий бошқарма мутахассисларитомонидан ваколат доирасида ўрганишишлари амалга оширилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси darakchi.uz’га хабар берди. 

Биргина мурожаатни ўрганиш жараёнидаФарғона вилояти “Иссиқлик таъминоти” ишлаб чиқариш диспетчер бўлими (ИЧДБ) томонидан бир эмас, 1780 та хонадонгаиссиқлик энергияси етказиб берилмаганлигианиқланди.

Хусусан, 2016 йилдан шу кунга қадармарказий тармоқларда ва иситишқозонхоналарида авария ҳолатлари(таъминотдан узилиш) ҳамда табиий газбосими пастлиги туфайли истеъмолчиларгабелгиланган меъёрда ва сифат даражасида иссиқлик манбаи етказиб берилмаган.

Ўрганиш натижаларига кўра, хизматкўрсатувчи корхона томонидан аҳолига тўлиқ етказиб берилмаган иссиқлик энергияси учун  ҳисобланган 798,4 млн сўммаблағ асоссиз деб топилдди ваистеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китобқилиниши таъминланди.

Ушбу дебитор қарздорлик юзасидан масъул ходимлар худудларга бириктирилиб, кўп қаватли уйлар кесимида бирма-бирўрганиб чиқилди ҳамда МФЙ ва хизмат кўрсатувчи ширкатлар иштирокида далолатномалар расмийлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси “Исте'молчиларнинг ҳуқуқларини ҳимояқилиш тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддасида сотувчи (ижрочи) исте'молчиниҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишгаёки қўшимча хизматлардан фойдаланишгақисташга, шунингдек кўрсатилмаганхизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас эканлиги белгилаб берилган.

Ҳозирги кунда аҳоли истеъмолчилари хонадонларига етказиб берилмаган иссиқлик энергияси учун иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан амалга оширилган ҳисоб-китоблар бўйича ўрганиш ишлари давом этмоқда.      

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар