АсосийJamiyat

2024 йилда газ ва электрдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлат манфаатларига жами 552 миллиард 500 миллион сўмлик зарар етказилди

'2024 йилда газ ва электрдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлат манфаатларига жами 552 миллиард 500 миллион сўмлик зарар етказилди'ning rasmi

Газ ва электрдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлат манфаатларига жами 552 миллиард 500 миллион сўмлик зарар етказилган.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.

2024 йил 1 январдан 15 июнгача ўтказилган 40,8 мингта назорат тадбирлари чоғида жами 38,8 мингта ноқонуний ҳолат аниқланди.

Мазкур ноқонуний ҳолатларнинг 13,5 мингтаси табиий газдан, 25,3 мингтаси эса электр энергетикасидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш билан боғлиқдир.

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари Навоий, Сирдарё ҳамда Тошкент вилоятларида бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ аниқланган.

Ҳисобот даврида 220,1 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари бўйича 236 та ва 139,5 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари бўйича 479 та жиноят ишлари қўзғатилган.

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилиши, табиий газ ва электр энергияси тармоқларига рухсатсиз уланиб олиш ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция”нинг 71-200-02-86 рақамли “Ишонч телефони”га, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза этиш органларига мурожаат қилишингиз мумкин. Сизнинг шахсингиз сир қолиши кафолатланади.


 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар