АсосийJinoyat

Ходимларини урган боғча мудираси жазоланди

'Ходимларини урган боғча мудираси жазоланди'ning rasmi

Андижонда ходимларига қўпол муносабатда бўлиб, уларни урган боғча мудираси жазога тортилди. Бу ҳақда Андижон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 19 июнь куни вилоятнинг Андижон шаҳридаги 6-Давлат Мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган.

Келтирилишича, ушбу ҳолатда педагогик этика қоидаларига зид ҳаракатларга йўл қўйганлиги учун Мактабгача таълим ташкилоти раҳбари M.A.ga нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган.

Бундан ташқари, ташкилот меҳнат жамоасига фаолият давомида педагогик маданият меъёрларига риоя этиш зарурлиги ҳамда таълим имижига салбий таъсир этувчи юқоридагидек вазиятларга қайта йўл қўймасликлари лозимлиги тўғрисида огоҳлантиришлар берилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар