АсосийJinoyat
1713

Андижонда куёвнинг 68 та жаримасини қайнотаси тўлади

'Андижонда куёвнинг 68 та жаримасини қайнотаси тўлади'ning rasmi

Куёв хотинининг номидаги Lacetti’да 68 та жаримага тушгани сабаб машина жарима майдонига қўйилган. Қайнота жарималарни тўлаб, машинани олиб чиқиб берди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Матбуот хизмати хабари берди.

Андижон шаҳрида яшовчи М.А. турмуш ўртоғининг эгалигида бўлган Lacetti автомашинасини бошқариб, йўлларда ҳаракатланиш тезлигини мунтазам равишда меъёридан ошириб келган. Натижада, 68 маротаба маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган. 

Вилоят ИИБ ЙҲХБ органлари томонидан Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлимига келиб тушган жарима солиш тўғрисидаги 68 та қарорларга мувофиқ М.У.дан жами 28 млн сўм ундирилиши белгиланган.

"Бўлим давлат ижрочиси автомашина эгасини жарима пулларини тўлаши юзасидан огоҳлантирган. Шунингдек, қарздорлик тўланмагани сабабли Lacetti русумли автомашина жарима майдонига олиб кириб қўйилган.

Шу сабабли, куёви М.А. бошқарувида содир этилган 68 та жарима учун қайнота 28 млн сўм миқдоридаги маъмурий жарималарни тўлаб беришини билдирди ва қизининг эгалигидаги автомашинани жарима майдонидан олиб чиқди",–дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар