АсосийJamiyat
1327

Тошкент вилоятида 60 ёшли эркак 6 ёшли қизга уятсиз ҳаракатлар қилди

'Тошкент вилоятида 60 ёшли эркак 6 ёшли қизга уятсиз ҳаракатлар қилди'ning rasmi

Болалар омбудсманига жамоатчилик фаолларига мурожаат қилган Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида яшовчи фуқаро Э.Н. нинг мурожаати келиб тушди.

Унда айтилишича, жорий йилнинг 11 июнь куни Э.Н.нинг қўшниси, 1964 йилда туғилган С.Ш. 2018 йилда туғилган қизи М.К. га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани назоратига олинди

Ўтказилган терговга қадар текширув доирасида болага нисбатан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланди.

19 июнь куни Нурафшон шаҳар ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан С.Ш. га Жиноят кодекси 129-моддаси  2-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Бугун, 20 июнь куни судга С.Ш. га нисбатан қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома киритилди.

Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтаи назаридан мазкур жиноят иши бўйича ўз ваколатлари доирасида кузатувни давом эттиради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар