1

Тарбиячи ишдан олиниб, унинг болаларга зўравонлик ҳаракати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда

ЖАМИЯТ 20.06.2024, 21:53
Тарбиячи ишдан олиниб, унинг болаларга зўравонлик ҳаракати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда

Ижтимоий тармоқларда "Боғчада бола яна калтакланди" сарлавҳаси остида видео тарқалди.

Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.

Аниқланишича, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида жойлашган 16-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси К.М. (аёл) жорий йилнинг 13 июнь куни ўрта гуруҳ тарбияланувчилари хонасига келиб, гўёки шўхлик қилгани учун тарбияланувчилар Т.Д. (2018 йилда туғилган, ўғил бола), А.А. ва Т.К. (2019 йилда туғилган, ўғил болалар) ва Э.Э. (2021 йилда туғилган, ўғил бола)ни танасининг турли жойларига қўли ва оёқ кийими билан урган.

Жорий йилнинг 19 июнь куни К.М. эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Ҳозирда Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тарбиячининг болаларга зўравонлик ҳаракати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1