АсосийJinoyat

Фарғонада эркак масжидда таҳорат олаётган танишини пичоқлади

'Фарғонада эркак масжидда таҳорат олаётган танишини пичоқлади'ning rasmi

Фарғона вилояти Данғара туманида масжидда таҳорат олаётган танишини пичоқлаган эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, эркак жабрланувчининг бош, бўйин, кўкрак ва қорнига бир неча маротаба пичоқ санчиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Пичоқланган фуқарога кўрсатилган тиббий ёрдам сабаб унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

"Айбланувчи кучли таъсир қилувчи модда истеъмол қилгани учун сарҳуш ҳолатда бўлган. Унга нисбатан 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо умумий тартибли колонияларда ўталиши белгиланди",– дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар