Об-ҳаво шароити туфайли юзага келган форс-мажор ҳолати муносабати билан HY9627 Фарғона - Москва ва HY9616 Москва - Урганч йўналиши бўйича авиақатновлар кечиктирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳаво йўллари матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, парвозлар қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:
HY9627 Фарғона - Москва
Фарғонадан жўнаб кетиш 18:45, Москвага етиб келиш 21:30 маҳаллий вақт билан;
HY9616 Москва – Урганч
Москвадан жўнаб кетиш 22:45, Урганчга етиб келиш 04:20.
Қўшимча маълумот олиш учун Uzbekistan Airways алоқа марказига (+998-78 140 02 00) мурожаат қилиш мумкин.