АсосийJamiyat
1093

Жавлонбек Умарходжаев “Uzbekistan Airports” бошқаруви раиси этиб тайинланди

'Жавлонбек Умарходжаев “Uzbekistan Airports” бошқаруви раиси этиб тайинланди'ning rasmi

Жавлонбек Умарходжаев “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Жамият матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги - компаниянинг ягона акциядори қарорига мувофиқ, Жавлонбек Ойбекович Умарходжаев 2024 йил 20 июнь куни “Uzbekistan Airports” АЖ бошқаруви раиси этиб тасдиқланди. У 2023 йил 9 августдан бери бошқарув раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи лавозимида компанияга раҳбарлик қилган эди.

Жавлонбек Умарходжаев меҳнат фаолиятини 2008-йилда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясида бошлаган. 2009-2018 йилларда МАК авиация хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи бўлган. 2018-2021 йилларда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Тошкент-Шарқ” лойиҳасини амалга ошириш бўйича капитал қурилиш дирекцияси бошлиғи ўринбосари ва техник директори лавозимларида ишлаган. 2021-2023 йилларда “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг операцион фаолият бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар