АсосийSiyosat
1814

Янги элчи Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

'Янги элчи Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди'ning rasmi

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Мўғулистоннинг мамлакатимиздаги элчиси этиб тайинланган Дааданхуу Батбаатарни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА .

"Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Дааданхуу Батбаатар жанобларини қутладик ва унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Бугунги кун тартибимиздан олий даражадаги бўлажак учрашувлар, иқтисодий дипломатияни фаол илгари суриш, қўшма истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, барча соҳаларда яқин ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ўрин олди. Жаноб Элчига Ўзбекистондаги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз".

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар