1

Зоминда 6 тоннадан зиёд чиқинди тўпланди

ЖАМИЯТ 21.06.2024, 22:24
Зоминда 6 тоннадан зиёд чиқинди тўпланди

Зомин туманида вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси ҳамда Зомин миллий табиат боғи билан ҳамкорликда плоггинг акцияси ташкил этилди, дея хабар қилмоқда Экология вазирлиги Матбуот хизмати. 

Маълум қилинишича, тадбирда маҳаллалар фаоллари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган.

Плоггинг акциясини ўтказиш учун  туманнинг Дуоба қишлоғига кираверишдаги тоғ йўли танлаб олинди, -  дейди Зомин миллий табиат боғи директори ўринбосари Ҳусниддин Ҳазратқулов.  – Ушбу тоғ орқали ўтган йўллар Зомин миллий табиат боғига олиб борадиган ягона йўл ҳисобланади, дам олиш мақсадида келаётган аҳоли асосан шу йўлдан ҳаракатланади.  Афсуски, экология ва атроф-муҳит тозалигига бефарқ бўлган аксарият кишилар автотранспорт воситаларидан турли чиқиндиларни ушбу йўлга улоқтиришади ва  табиатга зарар етказишади. Шу сабабли жамоатилик вакиллари ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудда плоггинг тадбирини ўтказиб, атрофни чиқиндилардан тозаладик.

Плоггинг давомида 100 га яқин кўнгиллилар томонидан тўпланган 6 тоннадан зиёд маиший чиқиндилар 2 та махсус транспорт воситаси ёрдамида чиқинди полигонига жойлаштирилди. Ҳудуддаги махсус огоҳлантирувчи белгилар қайта таъмирланди. Миллий табиат боғига олиб борувчи  йўл атрофлари ободонлаштирилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1