АсосийJinoyat

Бухорода қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси мансабдор 5000 доллари билан ушланди

'Бухорода қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси мансабдор 5000 доллари билан ушланди'ning rasmi

ДХХ Бухоро, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида тезкор тадбирлар ўтказди.

 Бухоро шаҳрида жойлашган Геодезия ва топо хариталар тузиш билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари маҳаллий қурилиш фирмасига қарашли 701 м2 бўлган ер майдонида кўп қаватли уй қуриш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ваколатли танишлари орқали тайёрлатиб бериш эвазига 25 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 12500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ундан архитектура-режалаштириш топшириғини тайёрлаб бериш эвазига 5000 АҚШ доллари олган вақтида вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи мансабдор таниши ҳам ушланди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар