1

Қарши давлат университетида йигит қизни пичоқлади

ЖАМИЯТ 23.06.2024, 13:05
Қарши давлат университетида йигит қизни пичоқлади

Ижтимоий тармоқларда Қарши давлат университетида бир йигит қизни қўйни сўйгандай сўйиб ташлагани айтилган видео тарқалди. 


Расмий баёнотга кўра, ҳолат жорий йилнинг 22 июнь куни соат 08:30 ларда содир бўлган. Фуқаро М.Э ўзига олдиндан таниш бўлган Қарши давлат университети талабаси фуқаро С.Т. билан университет ҳудудида ўзаро жанжаллашиб қолади. Натижада қизнинг танасини турли соҳаларига ўзи билан олиб келган пичоқни 8 маротаба санчиб, оғир тан жароҳати етказган. Шундан сўнг йигит ўзининг қорин бўшлиғига пичоқ санчиб, ўзига-ўзи тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро М.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, жабрланувчи ҳозирда шифохонада тиббиёт ходимлари назорати остида даволанмоқда.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1