Бугун Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух давлат ташрифи билан Тошкентга келади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
Мўғулистоннинг "МОНЦАМЭ" давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, ташриф чоғида Мўғулистон Президенти Президент Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистоннинг бошқа расмий шахслари билан музокаралар ўтказади.
Ушбу давлат ташрифи икки мамлакат ўртасида 1992 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён амалга ошириладиган биринчи олий даражадаги ташрифдир, дея таъкидлайди "МОНЦАМЭ" агентлиги.
Тошкентдаги саммит якунлари бўйича ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган. Давлат ташрифи доирасида икки мамлакат раҳбарларининг етакчи компаниялар ва ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашуви ҳамда қатор бошқа икки томонлама тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух Хива шаҳрига ҳам ташриф буюриб, халқимизнинг бой маданий-тарихий мероси билан танишади.