АсосийJamiyat
23.06.2024 20:43
1326

Мўғулистон Президенти Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

'Мўғулистон Президенти Мустақиллик монументи пойига гул қўйди'ning rasmi

Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқаси билан биргаликда “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Олий мартабали меҳмон мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан танишди. Мажмуа Мўғулистон делегациясида катта таассурот қолдирди.

Қайд этиш ўринлики, мамлакатимизга ташриф буюраётган Олий мартабали меҳмонларнинг Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан бунёд этилган мазкур муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар