АсосийJamiyat

Сурхондарёда хориждан олиб кирилаётган 27 000 қути сигарета тўхтатиб қолинди

'Сурхондарёда хориждан олиб кирилаётган 27 000 қути сигарета тўхтатиб қолинди'ning rasmi

Ноқонуний ҳаракатларнинг охири яхшилик билан тугамаслиги, бу инсоннинг ўзига қолаверса, яқинларига ҳам зарар келтириши мумкинлиги ҳақида бот-бот такрорлаймиз.

Аммо бундан тегишли хулоса чиқармаган айрим шахслар била туриб, қинғир ишларга қўл уришмоқда.

Юқорида келтирилган лавҳада ҳам мухбир Беҳзод Қодиров тамаки маҳсулотларини яширинча олиб ўтишнинг оқибати ҳақида сўз олиб боради.

 

Куни кеча Сурхондарё вилоятида яна 2 та қоидабузарликка чек қўйилди. Гап шундаки улардан бири 1 миллиард сўмдан ортиқ қийматга эга бўлган сигаретларни ноқонуний равишда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда автотранспорт воситасида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган товарлардан бошқа товарлар борлиги маълум бўлган ва автотранспорт воситаси ҳолислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди шунда хуфёна тарзда қоғоз қутиларга жойлаштирилган, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, хорижда ишлаб чиқарилган ва аксиз маркалари бўлмаган умумий қиймати 1 млрд. 26 млн. сўмлик жами 27 000 қути 3 хил номдаги сигарет маҳсулотлари юкланганлиги аниқланди.

Ҳозирда эса ҳар иккала ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар