АсосийЖамият

Жаҳон футбол юлдузлари Ўзбекистонга келади

Ёшлар ойлиги доирасида 29 июнь куни дунёга машҳур футбол юлдузлари Ўзбекистонга ташриф бую...

Ёшлар ойлиги доирасида 29 июнь куни дунёга машҳур футбол юлдузлари Ўзбекистонга ташриф буюришади.

Хусусан:

  •  Дида (Жесус Силва) – дарвозабон, Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси, жаҳон чемпиони, икки карра Милан клуби билан УЕФА чемпионлар лигаси ғолиби.
  • Кристиан Пануччи – Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси, Реал Мадрид ва Милан жамоалари билан икки марта УЕФА чемпионлар лигаси ғолиби.
     
  • Кристиан Заккардо – Италия терма жамоасининг собиқ аъзоси, ўнг қанот ҳимоячиси, жаҳон ва Бундеслига чемпиони.
     
  • Сержиньо (Сержио Клаудио дос Сантос) – Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси, ярим ҳимоячи, жаҳон чемпиони, икки карра Милан клуби билан УЕФА чемпионлар лигаси ғолиби.
     

29 июнь куни соат 15:00да Ёшлар ижод саройида бўладиган учрашувда футбол тарихи, бугуни ва келажак истиқболлари, Ўзбекистонда соҳадаги ислоҳотлар ҳамда спортчиларимизнинг муваффақиятлари ҳақида суҳбат бўлади. Учрашувда иштирок этиш бепул. Қуйидаги  @yoshlaruchrashuvibot орқали рўйхатдан ўтиш лозим: 

    Бошқа янгиликлар