АсосийJamiyat
1162

Ўзбекистон ва Мўғулистон Президентлари технопаркка ташриф буюрдилар

'Ўзбекистон ва Мўғулистон Президентлари технопаркка ташриф буюрдилар'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух биргаликда Тошкент шаҳридаги Технопаркка ташриф буюрдилар.

Ушбу замонавий инновацион мажмуа давлатимиз раҳбари ташаббуси билан саноат кооперациясини ривожлантириш ва юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида барпо этилган.

Бугунги кунда бу ерда 365 миллион доллардан ортиқ тўғридан-тўғри инвестициялар эвазига 16 та ишлаб чиқариш майдони жойлашган.

Мўғулистон Президентига Технопарк корхоналарида ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги юқори технологик маҳсулотлар, шу жумладан маиший техника, электрон ҳисоблагичлар, лифтлар, сув насослари, саноат кондиционерлари, совутиш ускуналари ва бошқалар намойиш этилди.

Таъкидлаш жоизки, етакчи хорижий брендлар остида ва улар назоратида ишлаб чиқарилаётган бу товарлар ички ва ташқи бозорларда катта талабга эга.

Президентлар икки мамлакат етакчи корхоналари ўртасида кооперацияни кенгайтириш ва илғор технологияларни жорий этиш тажрибаси билан ўзаро алмашиш муҳимлигини таъкидладилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар