Эртага (25-июн куни) олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовларида иштирок этиш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади.
Абитуриентлар эртага 23:59 га қадар my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари, шунингдек, киритилган маълумотларини ўзгартиришлари мумкин.
Шунингдек, тўловдан озод қилинганлар тоифасига кирмайдиган абитуриентлар 26 июн куни соат 23:59 га қадар тўловни амалга оширишлари мумкин бўлади.
Абитуриентлардан рўйхатдан ўтиш учун сўнгги соатларни кутмаслик сўралмоқда.
Рўйхатдан ўтиш учун сайт манзили: my.uzbmb.uz