АсосийJamiyat
1280

Энди Ғелондан Сарчашмага дор йўли орқали тезда етиб олишингиз мумкин

'Энди Ғелондан Сарчашмага дор йўли орқали тезда етиб олишингиз мумкин'ning rasmi

Ўзбекистон делегациясининг 2023 йил 4–6 октябрда Россиянинг Қозон шаҳридаги “Казань ЭКСПО” тадбирлар доирасида Қашқадарё вилоятида “Тоғ чанғи комплекси” лойиҳасини барпо этиш юзасидан меморандум имзоланган эди.

Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов Шаҳрисабз туманининг Ғелон қишлоғида барпо этиладиган мазкур “Тоғ чанғи комплекси” лойиҳаси тақдимоти билан танишди. 

Маълум бўлишича, 1-босқичда 5,9 км гондолали дор йўли (Ғелон-Сарчашма), 4 та тоғ-чанғи йўли, 35 та вилла, 1 та ташриф маркази, 4 юлдузли меҳмонхона, 5 қаватли автотураргоҳ, ресторан, вертолёт майдончаси, болалар шаҳарчаси ва дарё бўйлаб йўлакчалар барпо этилади ва бунга 100 млн. доллар инвестиция маблағи жалб қилинади.

Эндиликда меҳмонлар Ғелон ёки Сарчашма қишлоқларининг бирига автомашинада етиб олиб, кейинги манзилга тоғ ён-бағирларида қурилаётган 5.9 км.лик дор йўли орқали етиб олишади. 

Лойиҳанинг 2 ва 3-босқичларига 200 млн. доллар инвестиция маблағи эвазига 3,8 км ўриндиқли ва 2,9 км гондолали дор йўли, 21 та тоғ-чанғи йўли, 3 та меҳмонхона (3, 4 ва 5 юлдузли), 2 та ресторан, 75 та вилла, кузатув минораси, аттракционлар (зиплайн, родельбан ва скайпарк) барпо этилади. 
 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар