АсосийSiyosat

Мўғулистон Президенти Хоразм вилоятига жўнаб кетди

'Мўғулистон Президенти Хоразм вилоятига жўнаб кетди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 25 июнь куни Хоразм вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Тошкент халқаро аэропортида Мўғулистон раҳбари ва унинг рафиқасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Ташриф дастурига кўра, олий мартабали меҳмон Хива шаҳридаги тарихий обидалар, халқимизнинг бой маданий мероси билан танишади.

    Бошқа янгиликлар