АсосийSiyosat

Ўзбек тили бўйича миллий сертификат имтиҳонида юқори балл тўплаганларга имтиҳон харажати қоплаб берилади

'Ўзбек тили бўйича миллий сертификат имтиҳонида юқори балл тўплаганларга имтиҳон харажати қоплаб берилади'ning rasmi

Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ўзбек тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонларида юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари 2025 йил 1 январдан бошлаб қоплаб берилиши режалаштирилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбек тили ва адабиёт фани бўйича миллий сертификат имтиҳонида юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагилар:

  • Ўзбек тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонларида юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган имтиҳон тизими тасдиқланади.

Белгиланишича:
Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўзбек тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонларида юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари 2025 йил 1 январдан бошлаб қоплаб берилади.

Агентлик:

а) 2024 йил 1 декабрга қадар:

давлат хизматини кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини таъминлайди ҳамда Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлайди;

Адлия вазирлиги билан биргаликда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) электрон давлат хизматини жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни ишлаб чиқади, келишиш ва тасдиқлаш учун Рақамли технологиялар вазирлигига киритади;

Рақамли технологиялар вазирлиги биргаликда ариза берувчилар тақдим этадиган ҳужжатларнинг автоматик равишда белгиланган мезонларга мос келишини аниқловчи ва маълумотларни сараловчи, шунингдек, ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш имконини берувчи хизматни ишга туширади, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идораларнинг ЯИДХПга уланишини ва ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини таъминлайди;

б) 2024 йил 1 декабрдан бошлаб Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ўтказилишини таъминлайди;

д) ўзбек тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонларини ташкил этишга ваколатли ташкилотнинг тегишли имтиҳон топшириш харажатлари тўғрисидаги маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади ҳамда доимий равишда янгилаб боради.

Агентлик Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилиш ҳақида ариза берувчиларнинг электрон реестри ахборот тизимини яратади ҳамда уни кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш чораларини кўради.

    Бошқа янгиликлар