АсосийJamiyat

Тошкентдаги қатор хонадонлар вақтинча газдан узилади

'Тошкентдаги қатор хонадонлар вақтинча газдан узилади'ning rasmi

Тошкентда минглаб хонадонларга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Сергели туманининг айрим ҳудудларига 26 июнь куни соат 10:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар берди.

Аҳоли истеъмолчилари сони:

 “Соҳибқирон” МФЙ 15 та кўп қаватли уйлардаги 936 та хонадон;

 “Янги Сергели” МФЙ 28 та кўп қаватли уйлардаги 1137 та хонадон;

 “Эзгулик” МФЙ 26 та кўп қаватли уйлардаги 1699 та хонадон;

 “Дарё бўйи” МФЙ 1120 та ерли хонадон.

Улгуржи истеъмолчилар сони — 52 та.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.

    Бошқа янгиликлар