АсосийJamiyat

Тошкентда "Спарк" скутер ҳайдовчисини атайлаб уриб юборди (видео)

'Тошкентда "Спарк" скутер ҳайдовчисини атайлаб уриб юборди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Спарк ҳайдовчиси скутер ҳайдовчисини қувиб, бир неча йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузгани ва уни атайлаб уриб юборгани акс этган видео тарқалди.

Маълум қилинишича, ҳолат Тошкент шаҳрининг Амир Темур кўчасида содир бўлган. Автобус йўлагида турган машина (рақами 01 К 316 LC) чап томонга қараб, барча йўлаклар бўйлаб скутер орқасида қувиб борган, сўнгра қарама-қарши йўлга ўтиб, уни қувиб етган ва уриб юборган. Оқибатда скутер ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йиқилган.

34 ёшли Спарк ҳайдовчиси Б.И. 24 ёшли Б.А бошқарувидаги скутер билан тўқнашиб кетган. Скутер ҳайдовчиси жароҳат билан шифохонага ётқизилган.

Ҳайдовчига нисбатан тергов бошланган.

    Бошқа янгиликлар