Андижонда маиший чиқиндилардан электр ишлаб чиқарилади, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлик матбуот хизмати.
Президентнинг "2018-2019 йилларда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни тезлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида шу назарда тутилган.
Андижондаги бу лойиҳа Хитойнинг "Clean Water and Blue Sky" компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Унга 250 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни йўналтириш режалаштирилмоқда.
Ишлаб чиқариш Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидаги 30 гектар ер майдонларида жойлашади.





