АсосийЖАМИЯТ

Гулистонда “Сирдарё сув таъминоти”нинг уч нафар ходими заҳарланди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги сув станциясида бир киши газдан заҳарланиб вафот этди,...

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги сув станциясида бир киши газдан заҳарланиб вафот этди, 2 киши касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳолат шаҳарнинг "Боғишамол" МФЙ Гулистон кўчасида жойлашган 5-оқова сув ҳайдаш насос станциясида содир бўлган. У ерда бўлган "Сирдарё сув таъминоти" компаниясининг Гулистон шаҳар филиалидаги 3 нафар ходимида газдан заҳарланиш кузатилган ва аҳволи оғирлашган.

"Улардан бири Ҳ.И. вафот этган, қолган икки нафар ходим — З.Б. ва Х.А. вилоят касалхонаси жонлантириш бўлимига ётқизилган. Шифокорлар уларнинг аҳволи ўта оғирлигини айтган.

Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда",– дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар