1

Россияда ўзбекистонлик эркак 12 ёшли болани ўлдиришга уринганликда айбланди

ДУНЁ 29.06.2024, 21:21
Россияда ўзбекистонлик эркак 12 ёшли болани ўлдиришга уринганликда айбланди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 12 ёшли болани ўлдиришга уринганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси ушланди. Бу ҳақда Санкт-Петербург шаҳри Тергов бош бошқармаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳолат жорий йилнинг 24 июн куни шаҳарнинг Красноселский туманидаги спорт майдончасида содир бўлган. Бошқарма хабарига кўра, 25 ёшли ўзбекистонлик 12 ёшли болани бўғиб ўлдирмоқчи бўлган. Эркак ҳибсга олинган ва унга нисбатан вояга етмаган болани ўлдиришга уриниш бўйича жиноят иши қўзғатилган.

“Россияда рўйхатдан ўтмаган 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси 24 июн куни Доброволсев кўчасидаги спорт майдончасида 12 ёшли боланинг томоғидан бир неча бор ушлаб, уни бўғишга ҳаракат қилган ва жиноят содир этганликда гумонланиб қўлга олинган. Учинчи шахсларнинг аралашуви туфайли у ўзининг жиноий режасини тугатмаган”, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1