1

Тошкентда бир неча кун олдин ўрнатилган чиқинди қутилари ва ўриндиқлар олиб кетилганига изоҳ берилди

ЖАМИЯТ 30.06.2024, 12:29
Тошкентда бир неча кун олдин ўрнатилган чиқинди қутилари ва ўриндиқлар олиб кетилганига изоҳ берилди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида бир неча кун олдин ўрнатилган чиқинди қутилари ва ўриндиқлар олиб кетилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Экология бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.

“Бундан бир ҳафта аввал Чилонзор туманининг Novza кўчасидан ўтган Анҳор бўйи ободонлаштирилди. Аммо бугун куннинг биринчи ярмидаёқ негадир уларнинг ҳаммаси қайтариб олиб кетилди, чиқинди қутиларига тўпланган чиқиндилар эса анҳорга тўкилди” мазмунида хабарлар тарқалди. 

Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қилим ўзгариши бошқармасининг Чилонзор тумани инспекцияси томонидан ўрганилганда, ўриндиқлар бошқасига алмаштириш учун олиб кетилгани аниқланиб, чиқинди ташлагани учун масъул Ж.Ж.га нисбатан жарима қўлланди, — дейилади бошқарма хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1