Солиқ тизимидаги коррупциявий ҳолатлар юзасидан Солиқ қўмитасини тўғридан-тўғри хабардор қилиш мумкин бўлган antikorrupsiya@soliq.uz электрон почтаси ишга туширилди.
Ушбу электрон почта орқали нафақат солиқ тўловчилар балки, солиқ хизмати ходимлари ҳам мавжуд коррупциявий ҳолатлар юзасидан мурожаат йўллашлари мумкин.
Бундан ташқари, солиқ хизмати органларидаги коррупсия ҳолатлари ҳақида қуйидаги алоқа каналаллари орқали ҳам мурожаатлар қабул қилинади.
Солиқ хизмати органларининг алоқа каналлари:
- ️Телеграм – @dsq_anticorrupciya_bot;
- ️Солиқ органларининг “Ишонч телефонлари";
- ️Шахсий хавфсизлик тузилмалари телефон рақамлари;
- ️Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети;
- “Электрон солиқ хизматлари” portali.
Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Эслатма: Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, шунингдек туҳмат ва ҳақоратдан иборат мурожаат берганлик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Солиқ хизмати органлари томонидан олиб борилаётган коррупсияга қарши курашиш тадбирлари ҳақидаги маълумотлар билан soliq.uz сайтининг "Коррупцияга қарши курашиш" саҳифаси орқали танишиб бориш мумкин.






