Кеча, 30 июнь куни Ўш вилоятининг Ноокат тумани, Кўк-Жар қишлоғи ҳудудидаги кўприк қулаб тушди.
Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, Ўш – Раззоқов автомобиль йўлининг 63-километрида Найман кўприги сел оқими туфайли қулаб тушган.
Кўприкнинг қулаши сел оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилаётган вақтда содир бўлган. Воқеа жойида реставрация ишлари олиб борилмоқда.






