АсосийDunyo

Россияда тақиқланган жойда чўмилган икки ўзбекистонлик чўкиб кетди

'Россияда тақиқланган жойда чўмилган икки ўзбекистонлик чўкиб кетди'ning rasmi

Россияда 29 июнь куни дарё бўйида дам олаётган икки нафар Ўзбекистон фуқароси чўкиб кетди.

Воқеа Чунский туманидаги Октябрский қишлоғида содир бўлган. Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, ёшлар қирғоқда ватандошлари даврасида ҳордиқ чиқарган ва чўмилишга кетган. Кейинроқ улардан бири чўкиб кета бошлаганида, иккинчиси уни қутқаришга уринган, бироқ иккиси ҳам сув остида қолган.

Ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари ҳалигача топилмаган. Кичик қайиқлар бўйича давлат инспекцияси вилоят бошқармаси маълумотларига кўра, эркаклар чўкиб кетган жойда дарёнинг чуқурлиги 5,7 метрни ташкил этади ва сузиш тақиқланади. Бу ҳақда қирғоқда тегишли белги ўрнатилган.

21 ва 22 ёшли йигитлар маҳаллий корхоналардан бирида қонуний ишлаган.

    Бошқа янгиликлар