БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Ташриф доирасида Ҳазрати Имом мажмуаси ва Тошкентнинг бошқа диққатга сазовор жойларига ташриф буюрди.
БМТ Бош котиби кеча Ҳазрати Имом мажмуасида жойлашган масжид ва қабрлар тарихи, шунингдек, Ўзбекистонда қурилаётган Ислом цивилизацияси маркази билан танишди. Бундан ташқари, у "Янги Ўзбекистон" боғида Мустақиллик монументига гул қўйиш маросимида иштирок этди.
ТИВ маълумотларига кўра, БМТнинг Ўзбекистондаги делегацияси дастури жуда бой бўлиб, Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлигининг барча масалаларини ўз ичига олади.