АсосийДУНË

Туркиядаги ресторанда портлаш юз берди

Туркиянинг Измир шаҳридаги ресторанларнинг бирида газ баллони портлаши оқибатида ёнғин юз...

Туркиянинг Измир шаҳридаги ресторанларнинг бирида газ баллони портлаши оқибатида ёнғин юз берди. Бу ҳақида маҳаллий нашрларга таяниб zamon.uz хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлган ва 63 киши яраланган. Шунингдек, ресторан атрофидаги 11 та бинога зарар етган.

Ҳозирда воқеа юзасидан прокуратура томонидан тергов бошланган.

    Бошқа янгиликлар