Озарбойжон Президенти Илҳом Алиев, Арманистон билан тинчлик келишувининг асосий шарти, Озарбойжонга қарши ҳудудий даъволарни ўз ичига олган Арманистон конституциясини ўзгартириш эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу ўзгаришларсиз шартнома имзоланмайди.
Озарбойжон Президент маъмурияти томонидан берилган баёнотга кўра, Канаданинг Бокудаги янги элчиси Кевин Ҳамилтон Алиевга ишонч ёрлиқларини топширди.
Ишонч ёрлиқларини қабул қилган Алиев элчи Ҳамилтон билан суҳбатлашди.
Элчининг айтишича, Озарбойжон ва Арманистон ўртасида кенг қамровли тинчлик шартномаси имзоланса, ўз мамлакатининг ҳам Озарбойжон, ҳам Арманистон билан алоқалари янада ривожланади.
Ҳамилтон, Канада ҳар доим Озарбойжон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаганини айтди.
Алиев ўз навбатида, Арманистон билан имзоланадиган тинчлик шартномаси Озарбойжоннинг бирон бир давлат билан муносабатларида муҳим рол ўйнай олмайди, деб ўйламаслигини таъкидлади.
Президент Озарбойжон билан Европа Иттифоқининг 10 та давлати ўртасида стратегик шериклик декларацияси имзолангани ва бу имзоларнинг аксарияти 2-Қорабоғ уруши олдидан қўйилганини таъкидлади: “Шу нуқтаи назардан, Арманистон ва Озарбойжон ўртасида тинчлик шартномасининг йўқлиги ҳеч қандай муаммо туғдира олмайди”.
Алиев, баъзи давлатлар Арманистоннинг ишғолига нисбатан сукут сақлаганликларини ва Озарбойжоннинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватламаганликларини эслатган.
02.07.2024 22:17