1

“Фарғона хавфли ҳудуд“ дея вайн олганлар узр сўраб чиқди (видео)

ЖАМИЯТ 03.07.2024, 09:17
“Фарғона хавфли ҳудуд“ дея вайн олганлар узр сўраб чиқди (видео)

Фарғонада “Осмонда қора булут, Фарғона хавфли ҳудуд” дея видео олганлар узр сўради. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 1994 йилда Қува туманида туғилган Фарғона шаҳар Шифокорлар кўчасида яшовчи эркак ўзининг Instagram саҳифасида “Шоқоллар” сарлавҳаси остида зўравонликни тарғиб қилувчи видеолар жойлаштирган.

Видеоларнинг бирида “Осмонда қора булут, Фарғона хавфли ҳудуд”, деган жумла ишлатилган. 

Ушбу шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Билмасдан хато иш қилиб қўйдик. Чин дилимиздан пушаймонмиз. Ҳар бир гапларингизни ўйлаб, фикрлаб, маслаҳатлашиб видео олинглар, илтимос. Биз қилган ишимиздан афсусдамиз. Кечиринглар, хато қилдик”, — дейди у.

Бундан ташқари, у билан видеода бирга тушган қиз ва йигитлар ҳам оммадан узр сўраб, пушаймонлигини билдирган.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1