1

Тошкентнинг Юнусобод туманини сув босди

ЖАМИЯТ 03.07.2024, 10:13
Тошкентнинг Юнусобод туманини сув босди

Юнусобод тумани, Мойқўрғон кўчаси ва Қорақамиш кўчалари кесишмасида д1200мм  катта сув ўтказгич тармоқда носозлик вужудга келди. Айни пайтда туманнинг кўплаб ҳудудларида сув тошқини юзага келган.

Тошшаҳар сув таъминот АЖга кўра, ҳодиса сабабли, Тикланиш маҳалласи 1,2,3,4,5,6, тор кўчалари, Ғиштқўрғон кўчалари, Астрабод маҳалласи, Туркистон, Собиробод маҳаллаларида, Зенит заводи, Прокуратура академияси, Пиво заводида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шу билан бирга ушбу ҳудудда жойлашган муассаса, корхона ва ташкилотларда ҳам сув бўлмайди.

Тезкор авария жамоалари носозликни бартараф этиш чораларини кўришмоқда.

Сувсиз қолган манзилларга махсус техникаларда сув етказилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1