1

Фарғона каналида 32 ёшли эркакнинг жасади оқиб келди

ЖАМИЯТ 03.07.2024, 14:55
Фарғона каналида 32 ёшли эркакнинг жасади оқиб келди

Фарғонада каналида одам мурдаси оқиб келаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz'га маълумот берди.

Жорий йил 25 июнь соат 16:29 атрофида Фарғона вилояти Бағдод тумани Қатағон МФЙда яшовчи фуқаро Ж.Б.ни берган хабарига кўра Қатағон қишлоғида яшаган 1991 йилда туғилган Т.Ў. Самандарак худудидан оқиб ўтувчи Фарғона каналига чўмилиш мақсадида тушиб қайтиб чиқмаганлиги хақида хабар берган. 

Шу йилнинг 28 июнь куни Ў.Т.нинг мурдаси тан жароҳатларисиз Ўзбекистон тумани Зинаша махалласидан оқиб ўтган катта фарғона каналидан топилган. Мурдани Бағдод тумани Қатағон қишлоғида яшовчи 1980 йилда туғилган акаси Т.И. таниб олган.

Интернет ижтимоий тармоқларида Фарғона каналида одам мурдаси оқиб келганлиги ҳақидаги хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1