1

Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасида махфий туннель аниқланди

ЖАМИЯТ 03.07.2024, 18:11
Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасида махфий туннель аниқланди

 Ҳиндистондан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга сифати кафолатланмаган дори воситаларини олиб келиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди. 

Улар навбатдаги дори воситаларини "Деҳли-Тошкент-Олмаота" авиайўналиши орқали "Олмаота" халқаро аэропортига олиб келиб, Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Сариёғоч туманидан яширин ерости йўли орқали Тошкент вилоятининг Тошкент туманига ўтказилган.

Жиноий гуруҳ аъзоларидан жами 1 млрд 94 млн 342 минг сўмлик, Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган Албумин, Ремдесивир, Меропенем каби жами 107 номдаги 17048 дона дори воситалари расмийлаштириб олинган.

Тошкент тумани "Ўрикзор" МФЙда яшовчи фуқаронинг уйини Қозоғистон билан боғловчи ерости йўли узунлиги 310 метрни ташкил этади. Ерости йўли ҳаво вентилясияси, ёритиш тизими, юкларни ташишга мўлжалланган аравалар ва арқонлар билан жиҳозланган.

Ҳолат юзасидан жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1